6/09/2007

Садақа

Яқинда, Hunspell учун ўзбекча сўзлар тўплами устида ҳозиргача қилиб келган ишим учун Будапешт Университети менга садақа сифатида бир оз пул берди. Ўзбек тилида ёзилган матнни текшириш имконияти OpenOffice ва матн билан ишлайдиган деярли ҳамма KDE ва GNOME дастурларида мавжуд. Мен бу имконият ҳақида бу ерда айтиб ўтганман.

Дарвоқе, пулнинг миқдори қоида бўйича сўралмайди. Сўралса ҳам, мендан жавоб кутманг.

No comments: