12/28/2006

Бременча сомса

Таом пишириш мавзусидан четлашмай мен бугун Бременча сомса тайёрлашни кўрсатаман. Бизга керак бўладиган нарсалар қуйидагича: битта помидор, битта кичикроқ пиёз, 100 гарамча майда чопилган гўшт, тўртбурчак шаклда хамир ва бир оз қўй сутидан бўлган пишлоқ (бу ерда у Feta-Käse дейилади, Юнонистондан). Хамирни дўкондан олса бўлади (бу ерда у Blätterteig дейилади).

Хамирга гўштни, майда кесилган помидорни ва пиёзни, ва пишлоқни соламиз. Истасангиз қора калампир ва шунга ўхшаган нарсаларни қўшсангиз ҳам бўлади.


Энди хамирнинг тўрт томонини бирлаштириб сомсани ўчоққа 25-30 дақиқага қўямиз.

12/25/2006

Аши Пармонтие

Ўнтача картошкани пўстини олиб сувда қайнатинг. Юмшаганидан сўнг уларни бир оз сут ва битта тухум қўшиб эзинг. Майда чопилган гўшт ва битта майда кесилган пиёзни ўртача даражада қовуринг. Энди эзилган картошкани иккига бўлинг ва бир қисмини бир-икки сантиметр қалинликда иссиққа бардош берадиган керамик идишга солинг. Сўнг картошка қаватининг устига тайёр бўлган гўштни қават қилиб солинг. Гўшт қаватнинг устидан қолган картошкани яна қават қилиб ёйинг. Охирда, энг юқоридаги қават учун майдаланган пишлоқни ишлатинг (энг яхшиси - пицца учун майдаланган пишлоқ).

Энди идишни ўчоққа 20-25 дақиқага қўйинг, холос. Қизарган пишлоқ таом тайёр бўлгани ҳақида хабар беради. Ёқимли иштаҳа.

Афсуски, бу сафар таом ўчоқда икки-уч дақиқа кўпроқ қолиб кетди. :-)

Mix it baby!

Иккита алма, иккита киви, иккита апелсиннинг шарбати, бир оз ананасни миксерда майдалаб...

... бир оз Malibu ромидан кўшамиз ... et voilà котейл тайёр.