9/28/2006

Вердер - Барселона (2)

Гапни қисқа қилсам кеча Вердер Барсага қарши биру-бирга ўйнади.







Камида 75 дақиқа Вердер олдинга ҳужум қилишни умуман тўхтатгани йўқ. Вердернинг ҳужумчилари Барсанинг ҳимоясига қийин аҳволда қолдирди. Ҳимоячиларнинг яхши ўйинидан Барсанинг юлдузлари умуман тўпни бошқаролмади.

Мен ҳудди ёш боладек 37 минг томошабинларга қўшилиб тинмай қарсак чолиб қўшиқ айтиш билан қўлимдан келгунча ўйинчиларни қўллаб-қувватлаб турдим. Тўқсон дақиқа ичида кундалик ҳаёт ташвишлари умуман эсдан чиқиб ажойиб футбол оламига тўлиқ шўнғиб кетибман.

Шундай яхши кайфият 89 дақиқа давом этди. Сўнг, Месси Декодан тўпни қабул қилиб уни дарвозага киритди. 1-1.

No comments: