9/19/2007

Mandriva Linux 2008.0 ... нима келяпти?

Яқинда мен компьютеримдаги ҳозиргача ишлатиб юриган Mandriva Linux 2007 Spring тизимимни Cooker'га янгиладим. Cooker - кейинги расмий Mandriva Linux чиқишидан аввал иш олиб бориладиган тизим. Янгилашни учта буйруқ билан бажардим - Cooker ва PLF тўпламларини қўшдим ва 'urpmi --auto-select' буйруғини бажардим.


Яқинда чиқадиган Mandriva Linux 2008.0 тизимидаги ўзгаришлар ҳақида ёзиш учун афсуски вақтим йўқ. Аммо бир нарсани айтиб ўтмоқчиман - янги меню. Уни қуйидаги расмда кўриш мумкин. Ундан фойдаланиш учун 'Меню' тугмасини сичқончанинг ўнг тугмаси билан босинг ва пайдо бўлган менюдан 'Янги менюдан фойдаланиш' бандини танланг, холос.



Қўшимча: 22.09.2007
Mandriva Linux 2008.0 RC2 чиққанлиги ҳақида эълон қилинди. Тузиш режасига қараганда бу, расмий Mandriva Linux 2008.0 чиқишидан аввал, охирги RC бўлиши керак.

9/10/2007

Dr.

Ўтган ҳафта шанба куни ниҳоят илмий ишимни ҳимоя қилдим. Институтдаги одатга кўра, менга мос келадиган бошкийим кийизишди ва мени аравачада профессорим бино бўйлаб айлантириб чиқди.



Ҳамкасб ва ўртоқларим менга исмим ёзилган Вердер Бремен футбол кийимини совға қилишди.