9/30/2006

Вердер - Боруссиа Мюнҳенгладбаҳ

Бугун барда футбол томоша қилдим. Вердер Боруссиа Мюнҳенладбаҳга қарши ўйнади. Вердер ўзига келганига ўхшайди. Беш дақиқа ичида дарвозага уч марта тўп киритди. Айниқса Диего киритган тўп жуда чиройли чиқди. Тўп 17-18 метрдан деволдан ошиб дарвозага кирди. Дарвозабон уни тўхтатиш учун ҳаракат ҳам қилмади, уни кўзи билан кузатиб қўйди, холос. Ўйин 3-0 билан тугади.

Дарвоқе, Мюнҳен ютилди Гамбург эса дурангга ўйнади. Бу ҳурсандчиликка яна ҳурсандчилик қўшади. :-)

No comments: